Самарқандда пиёдалар томонидан бошқариладиган светофор ўрнатилди
- 14.03.2019 09:25
- 669
- Самарқанд
Пиёдаларга қулайлик яратиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино кўчасида (аэропорт йўли, ТАТУ Самарқанд филиали биноси олдида) замонавий светофор ўрнатилди.

- Мазкур йўлдан транспорт воситалари кўп ҳаракатланади, шу билан бирга талаба ва ўқувчи ёшлар ҳам ўқишга бориб-келиш учун шу йўлдан ўтиб-қайтади, - дейди Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати ходими Хуршид Сафаров. - Шу сабабли бошқарма ташаббуси билан бу ерда пиёдалар томонидан бошқариладиган светофор ўрнатилди. Жорий йилда шаҳарнинг бошқа ҳаракат тиғиз йўлларида ҳам шундай замонавий светофорлар ўрнатиш кўзда тутилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мутолаа: Ота бўлиш осонмас…
- 15/11, 20:40
- Мутолаа