Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда қанча ишсиз бор? Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар қанча?

Вилоятдаги мавжуд 1114 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий йилнинг 9 ой давомида бандликка кўмаклашиш, тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш йўналишидаги бажарилган ишлар мониторинг қилинди.

Натижада 51697 нафар ишсиз фуқародан 43862 нафарининг бандлиги таъминланди.
Доимий ишларга жойлашган фуқаролар 26098 нафарни, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган фуқаролар 6684 нафарни, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 8685 нафарни, тадбиркор ва фермерларга бириктириш орқали бандлиги таъминланган фуқаролар 2148 нафарни, кооперацияларга бириктириш орқали бандлиги таъминланган фуқаролар 247 нафарни, ишсиз кам таъминланган фуқаролар 16200 нафарни, бандлиги таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар 6872 нафарни ташкил этди.

Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ахборот хизмати.