Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда спортнинг сув полоси тури бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Сув спорти турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказилаётган мусобақада Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Ҳоразм вилоятларидан спротчилар ғолиблик учун беллашмоқда.

Чемпионатнинг тантанали очилишида сўз олганлар спротчиларга омад тилади.

Тадбирда спортчи қизлар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Мусобақада вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.