Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда стартап инкубатор маркази ташкил этилди

Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида KOICA (Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги) ва Кеимюнг коллеж университети билан ҳамкорликда стартап инкубатор маркази ташкил этилди.

Шу муносабат билан марказ стартап ғоялар танловини эълон қилади.

► Танлов шартлари:

- аризаларни юридик ва жисмоний шахслар тақдим этиши мумкин;

- ғоялар ишлаб чиқаришга ва хизмат кўрсатишга йўналтирилган бўлиши керак. Улар инновациялар ва технологияларга асосланиши шарт;

- лойиҳанинг инновационлиги аввал қўлланилмаган янги технологиялар ёки аввал ишлаб чиқарилмаган янги маҳсулот ишлаб чиқариш, янги хизмат кўрсатишни кўзда тутиши;

- лойиҳанинг техник жиҳатдан мукамаллиги, шу жумладан, якунланганлик даражаси;

- муҳофаза қилувчи ҳужжатлар мавжудлиги – патент ёки патентга ариза, синов далолатномалари, маҳсулот намунасининг мавжудлиги (агар мавжуд бўлса);

- лойиҳанинг мутахассислар билан таъминланиш даражаси, илмий-техник, ишлаб чиқариш имкониятлари мавжудлиги;

- лойиҳанинг инвестиция жозибадорлиги унинг мамлакат тараққиётининг узоқ муддатли истиқболларига мувофиқлиги, лойиҳанинг қиймати, таваккалчиликларнинг ҳисобга олиниши, ўзини ўзи қоплаши ва таваккалчилик камайтирилганлиги;

- лойиҳа молиявий таъминотининг режалаштирилаётган ишларга мувофиқлиги ва харажатлар сметасининг асосланганлиги, лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижалар;

- маркетинг режаси, лойиҳани амалга ошириш стратегияси, бозор ҳажми, сотув каналлари мавжудлиги ва ҳоказо.

► Танловда иштирок этиш тартиби:

Ғояси бор бўлажак тадбиркорлар Самарқанд стартап инкубатор марказига ариза топширади. Ариза қабул қилингандан сўнг стартап ғоясини экспертлар олдида тақдим қилади.

Саралаш босқичида юқори натижаларга эришган 3 ўринга энг замонавий жиҳозлар билан таъминланган офис, юқори тезликдаги интернетдан ва кўрсатиладиган хизматлардан бепул фойдаланиш имконияти берилади.

1-ўрин соҳиби – 1 йил муддатга офис билан таъминланади ва стартап хизматларидан бепул фойдаланиш имконияти яратилади.

2-ўрин соҳиби – 6 ой муддатга офис билан таъминланади ва стартап хизматларидан бепул фойдаланади.

3-ўрин соҳиби – 3 ой муддатга офис билан таъминланади ва стартап хизматларидан бепул фойдаланади.

Танловда юқори натижага эриша олмаган номзодлар ҳам офис хизматларидан фойдаланиши мумкин. Бунда хизматлар белгиланган тарифлар асосида амалга оширилади.

Самарқанд стартап инкубатор маркази ходимлари доимо хизматингизда бўлади.

Бундан ташқари, бизнесингизни ривожлантириш учун вилоятдаги энг илғор корхоналар сизнинг ҳамкорингизга айланади. Ғоянгизни амалга оширишда Кореядан келган профессор-консультантлар доимий кўмакчингиз бўлади.

⌛ Aризалар 2019 йил 20 ноябргача қабул қилинади.

Aризани стартап инкубатор марказига келиб, инкубатор ходимлари ёрдамида расмийлаштиришингиз ҳам мумкин.

Тўлиқ маълумотни www.samstartup.uz сайтидан оласиз.


Бизнес инкубаторга марҳамат!

Манзил: Самарқанд шаҳри, Спитамен кўчаси, 264 а уй.

Мурожаат учун телефонлар: (99866) 221-73-62,

Мўлжал: СамДУ педагогика факультети.

Aвтобуслар машрутлари: 4, 12, 16, 32, 35, 66, 85, 97

Wеб Сайт: www.samstartup.uz

Е-маил: [email protected]

Телеграм: t.me/samstartup

 

ССИМ менежери М.Камолов +998902514145

ССИМ кординатори Д.Пардаев +998933587870

ССИМ админстратори И.Нуруллаева +998933420310


Реклама ҳуқуқи асосида