Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда тиббий муассасаларга 1 миллиард 210 миллион сўмлик асбоб-ускуналар берилган

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурига асосан ана шундай кўламдаги ишлар амалга оширилган.

Вилоят ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, давлат дастури асосида тиббий хизмат сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилган. Хусусан, биргина “Саломатлик 3” лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасаларига ўтган давр мобайнида 1 миллиард 210 миллион сўмлик тиббий асбоб-ускуналар етказиб берилган.

Шунингдек, вилоят ногиронларни реабилитация қилиш маркази Хитой Халқ Республикасининг давлат гранти асосида 1 миллион 238 минг АҚШ доллари қийматидаги 34 турдаги тиббий аппаратлар билан таъминланган. Лойиҳа доирасида 0,3 тесла қувватдаги МРТ аппарати, рақамли рентген, УТТ, ЭЭГ, ЭКГ аппаратлари ҳамда лаборатория келтирилгач жарроҳлик хоналари тўлиқ замонавий тиббий ускуна ва жиҳозларга эга бўлган.