Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда тилшунослик масалаларига бағишланган Х халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади

21-22 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида Хорижий тиллар ва амалий тилшуносликни ўқитиш (FLTAL) масалаларига бағишланган Х халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Тадбир “Ипак йўли” халқаро туризм университети томонидан Пекин халқаро тадқиқотлар университети ҳамда “Research Support Center” билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. "Кўп тилли шахснинг ижодий салоҳияти: чет тилини ўрганиш жараёнига кўп тиллилик омилининг тасири масаласи” мавзусидаги мазкур халқаро конференция “Ипак йўли” халқаро туризм университетида ўтказилади.

Маърузаларнинг ўзбек, рус ёки инглиз тилларидаги тезиси электрон шаклини 2020 йилнинг 20 декабрига қадар қуйидаги расмий сайт орқали жўнатишингиз мумкин: http://e-science.uz/silk_road_ru

Конференция тўпламида чоп этилган тезислар GOOGLE SCHOLAR халқаро базасида индексланади ва DOI рақамига эга бўлади.

Маълумот учун телефон: +998 33 233 00 33