Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда туғиш ёшидаги аёлларнинг 709,5 минг нафардан ортиғи тиббий кўрикдан ўтказилган

Перинатал маркази ва туғруққа кўмаклашувчи муассасаларга вилоят бюжетидан 1 миллиард 650 миллион сўм маблағ ажратилиб, 30 та замонавий тиббий аппаратлар харид қилинган. Бундан ташқари, Туркиянинг “TIKA” ҳамкорлик ташкилоти томонидан 3 та “Кувез” аппарати берилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида туғиш ёшидаги аёллар ва болалар ўртасида касалланиш, ўлим ва ногиронликни камайтириш мақсадида 1 миллион 8 минг 585 нафар туғиш ёшидаги аёлларнинг 709 минг 605 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган.

Кўрикдан ўтказилганларнинг 260 минг 219 нафарида турли экстрагенитал касалликлар аниқланган. Касаллик аниқланган 43 минг 169 нафари аёл стационар, 217 минг 50 нафар амбулатор шароитда соғломлаштирилган.

Ўтган давр мобайнида 1 миллион 400 минг 557 нафар 18 ёшгача бўлган болалардан 1 миллион 31 минг 368 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган. Кўриклар натижасида 273 минг 288 нафар болаларда турли касалликлар аниқланиб, 71 минг 189 нафари стационар, 202 минг 99 нафари амбулатор шароитда даволанган.