Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда тунги вақтда автомашиналардан буюмларни ўғирлаган 21 ёшли йигит ушланди

Самарқанд шаҳар ИИБга Хўжа Ахрор Вали маҳалласида яшовчи, фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2022 йил 2 январь куни соат тунги 00:10 ларда Самарқанд шаҳри Заргартепа маҳалласида турган “Damas” русумли автомашинасидан, 800 000 сўмлик видеотасвирга олиш ускунаси номаълум шахс томонидан ўғирланганини айтган.

Худди шунга ўхшаш ҳолат бўйича яна Заргартепа маҳалласидан бошқа бир фуқаро соат тунги 02:00 ларда уйи олдида турган “Nexia-2” машинасидан баҳоси 300 000 сўмлик видеотасвирга олиш ускунаси ва 50 000 сўм пули йўқолганини маълум қилган.

Шаҳар ички ишлар идоралари ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳри Сўзангарон кўчасида яшовчи, 2000 йилда туғилган 21 ёшли шахс содир этгани аниқланган.

Гумонланувчидан бир неча хил видеорегистратор, "антирадар", шнурлар, темир линейка, USB, 32 ГБ хотирага эга телефон флешкаси, атир ва 1, 5 млн сўмлик пул маблағлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.