Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда “Хорижий мамлакатлар кино кунлари” тадбирлари бўлиб ўтади

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида жорий йилнинг 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Хорижий мамлакатлар кино кунлари” тадбирлари дастури билан танишинг.

30 сентябрь
11.00-13.00 – “Шарқ юлдузи” кинотеатрида кино кунларининг очилиш маросими. “Правила геймера”, “Авантюры Парантиша Вырвича”, “Судьба Диверсанта” фильмлари намойиши.
11.00-13.00 – “Нурафшон” маданият саройида кино кунларининг очилиш маросими. “Eigi Kona”, “Ship of Theseus” фильмлари намойиши.
14.30-17.00 - “Family Park” савдо-кўнгилочар марказидаги кинотеатрда кино кунларининг очилиш маросими. “Коник-горбунок”, “Майор гром” фильмлари намойиши.

1 октябрь
12.50-13.30 – “Шарқ юлдузи” кинотеатрида кино кунларининг очилиш маросими. “Недетская переделка 2”, “Супернова” фильмлари намойиши.
12.50-13.30 – Концерт залида кино кунларининг очилиш маросими. “Пиноккио” фильми намойиши.
15.00-18.30 – “Шарқ юлдузи” кинотеатрида кино кунларининг очилиш маросими. “Where did Ramses go?”, “Fotokopiya” фильмлари намойиши.
15.00-18.30 – “Нурафшон” маданият саройида кино кунларининг очилиш маросими. “Диапозон”, “Обратный путь” фильмлари намойиши.

Эслатиб ўтамиз, “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган “Хорижий мамлакатлар кино кунлари” тадбирларида чет эллик киноижодкорларнинг иштирок этиши кутилмоқда. Бу барча киномухлисларга ўзлари севган ижодкорлар билан учрашиш учун ажойиб имконият бўлиши мумкин.