Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда Яҳудийлар қабристони обод қилинди

Самарқанд шаҳридаги Яҳудийлар қабристонида хотира ёдгорлик мажмуаси очилди.

Яҳудийлар қабристонининг 185 йиллиги ҳамда ибодатхонанинг 85 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда АҚШ, Канада, Исроил, Россия, Австрия, Германия ва Австралиядан 300 га яқин Бухоро-яҳудий диаспораси вакиллари иштирок этди.

Маросимда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов, АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгреси раиси Б.Кандов, Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Эдуарда Шапиро ва бошқалар мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар қаторида 4 мингдан ортиқ яҳудийлар аҳил-иноқ истиқомат қилаётганлигини таъкидлаб, мазкур масканнинг обод бўлишига ҳисса қўшганларга миннатдорлик билдирди.