Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда яна кўп қаватли уй остига нимстанция ўрнатилмоқда, аҳоли бундан норози

Таҳририятимизга Самарқанд шаҳридаги Орзу Маҳмудов кўчаси, 20-кўпқаватли уйда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар ушбу уй орқасида ўрнатилган учта электр нимстанция (ТП)ларининг шовқини ва радиация таъсир этаётганидан шикоят қилди.

Қизиғи шундаки, шундоққина кўп қаватли уй остида қурилаётган мазкур нимстанция ҳақида бундан бир ой олдин ҳам хабар берилган эди.

Аҳоли ўз мурожаатида уй олдида болалар майдончаси ҳам йўқлиги, унинг ўрнига мана шундай нимстанциялар қуриб ташланаётганига қаттиқ эътироз билдирганди.

Сайт ходимлари мазкур ҳолат ҳақида нимстанцияни ўранатаётган тадбиркордан изоҳ сўраганида муносабат билдиришдан қочган эди. Бугун эса ҳолатга "муносабат"ни кўриб турибсиз...

Мавжуд ҳолатни ўрганиш учун яна ушбу манзилда бўлдик...

Юқори видеони YouTube тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин: https://youtu.be/RQc1sMNoN80