Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда йил якунигача нечта кўча асфальт бўлади?

Вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Акбар Мирзаевнинг журналистларга берган маълумотига кўра, йил сўнгига қадар вилоятда жами 340 километр йўл қурилиши кўзда тутилган.

Шундан 156 километри асфальт, 75 километр цементбетон қоплама, 108 километр тош-шағал йўлдан иборат. Мазкур объектларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Умуман, жорий йилда вилоятда режадаги 95,4 километр автомобиль йўлларининг 58,4 километрида таъмирлаш ишлари якунланган. Жумладан 19 километр умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари, Самарқанд шаҳрининг 40 километрлик марказий кўчалари таъмирланган. Биттадан, кўприк, йўл ўтказгич, тоннель қурилган. Битта йўл ўтказгич кўприги қайта таъмирдан чиқарилган.

Ўтган йили вилоятдаги қарийб 933 километр ички йўллар таъмирланган бўлса, 2022-2026 йилларга мўлжаланган дастурга асосан жорий йилда 1 370 километр йўллар таъмирланиши кўзда тутилган.