Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда йўналишли автобус ва таксилар ҳаракати очиқ тендерга қўйилди

Вилоят транспорт бошқармасида «Шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро - вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил этиш ва очиқ тендерлар ўтказиш комиссияси»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Каттақўрғон туманидаги “Файз авто йўловчи” МЧЖ томонидан “Каттақўрғон АББ-Бўстон” шаҳар атрофида такси йўналишини ташкил этиш тўғрисидаги, шунингдек, Тойлоқ туманидаги “Zoxirjon avto S” МЧЖ ҳамда “Ҳасан Зуҳра Аъзам” МЧЖлар томонидан “Пайшанбасиёб-Сиёб АББ (Кафтархона)” шаҳар атрофи йўналишли таксилар ҳаракатини ўрганиш юзасидан берган таклифлари кўриб чиқилди.

Сўнгра вилоят ҳудудида шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро вилоят ички йўналишларда ишлаш ҳуқуқини олиш учун 73 та автобус ва 62 та йўналишли такси, шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро вилоят ички йўналишларда ишлаш хуқуқини олиш бўйича очиқ тендер ташкил этилди. Унда ушбу йўналишларда ишлаш ҳуқуқини қўлга киритиш мақсадида 26 та йўловчи ташувчилар томонидан 19 та автобус ва 25 та йўналишли таксиларига биттадан талабгорлар ҳамда 14 та йўловчи ташувчи корхоналар томонидан 1 та автобус йўналишига ва 6 та йўналишли таксиларга 2 тадан талабгорлар ўз таклифлари билан иштирок этди.

Йўловчи ташувчи корхоналар томонидан тақдим этилган таклифлар комиссия аъзолари томонидан кўриб чиқилиб баҳоланди. Тендер ғолиблари комиссиянинг ҳар бир қатнашчи тўплаган баллари бўйича аниқланди.

Комиссия ишчи гуруҳи томонидан энг юқори балл олган тендер ғолибларининг таклифлари ҳаққонийлигини 15 кун ичида текшириш ва натижалар бўйича 20 кун муддат ичида тендер шартномаларини тузиш ҳамда «тендер ғолиби» гувоҳномаларининг берилиши келишиб олинди.

Талабгор бўлмаган йўналишлар таҳлил қилиниб, такрорий очиқ тендерга қўйилиши юзасидан қарор қабул қилинди.

Дилмурод Тўхтаев.