Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги иссиқхоналар майдони 518 гектарга етди

Самарқанд вилоятида сабзавотчиликни ривожлантиришда катта ютуқларга замин яратилди. Жумладан, пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, ўрнига мева-сабзавот экинларининг жойлаштирилиши ҳам маҳсулот ҳажмининг ортишига хизмат қилмоқда.

Масалан, 2017 йилда вилоятда 71,2 гектар майдонда иссиқхоналар мавжуд бўлган бўлса, бу йил уларнинг майдони 518,8 гектарга етди. Шундан 277,6 гектари замонавий, 83 гектари гидропоника усулида ҳамда 158 гектари аҳоли томорқаларидаги енгил конструкцияли ихчам иссиқхоналар ташкил этилиб, йилига 45 минг тоннага яқин қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилмоқда.