Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги Мир Саид Барака маҳалласида меҳр тўйи ўтказилди

Самарқанд шаҳридаги Мир Саид Барака маҳалласида ҳомийлар кўмагида кам таъминланган оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказиб берилди.

- Нафақат маҳалламиздаги, балки қўшни маҳаллалардаги болалар ҳам доим эътиборимизда, эъзозимизда, - дейди вақтинча маҳалла раиси вазифасини бажарувчи Шерзод Сайдуллаев. – Мир Саид Барака, Сиёбча ва Мингтут маҳаллаларидаги кам таъминланган оилаларнинг  4 нафар фарзанди суннат тўйини маҳалламиз аҳоли билан ҳамжиҳатликда, бир ёқадан бош чиқариб ташкил этдик. Тадбиркорларимиздан Гулнора Амонова, Бахтиёр Мўсинов ва Фарҳод Хўжаев болаларни байрамона кийинтириб, тўкин дастурхон ёзишди. Маҳалла маркази байрамона безатилди. Дарвоқе, болажонларнинг суннат тўйида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ваҳобиддин Баҳриев ҳамда  бошловчи Азиз Ниязовлар барчанинг қалбига хушкайфият улашди.

Тадбир давомида Самарқанд шаҳрининг ёш спортчилари  юнон-рум кураши бўйича ўз маҳоратларини намойиш этди.