Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги шаҳар ва туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига янги спорт анжомлари берилди

Самарқанд шаҳар 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабида Инвестиция дастури доирасида шаҳар ва туманлардаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари учун спорт жиҳозлари тарқатишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Дастур асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган ҳамда эҳтиёжи мавжуд бўлган Тойлоқ олимпия захиралари коллежи, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, вилоят футбол маҳорати мактаби (футбол академияси) ҳамда 21 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига 1 миллиард 972 миллион сўмлик 68 турдаги спорт жиҳозлари ва анжомлари берилди.

- Мактаблар спорт залларини спорт жиҳозлари билан таъминлаш ҳам эътиборимизда, - дейди Самарқанд вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиев. – Жумладан, давлат бюджети ҳисобидан 2021 йилда ҳар бир давлат мактабгача таълим ташкилотига 2 миллион сўмдан, умумтаълим мактабларига 5 миллион сўмдан ажратилади.

Аҳрор Шамсиев.