Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги таъмирталаб мактаб акс этган видео 3 йил аввал олинган

Кеча, 8 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги 40-умумий ўрта таълим мактабининг айрим синфхоналаридаги таъмирталаб ҳолат акс этган видео тарқалди.

Ушбу ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан ўрганилганда, айни пайтда 40-умумтаълим мактабида бундай синфхона йўқлиги маълум бўлди.

1420 нафар ўқувчи таълим-тарбия олаётган мазкур умумтаълим мактабида 25 та синфхона мавжуд бўлиб, улар 2017 йил июнь ойида тўлиқ таъмирланган. Видео эса ўша таъмирлаш ишларидан аввал тасвирга олинган.

Ўтган йиллар давомида мактабга вилоятдаги тугатилаётган касб-ҳунар коллежларидан парта ва стол-стуллар олиб келинган. Бу борадаги муаммолар ҳам олдиндан бартараф этилган.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.