Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандга биринчи мусиқий жамоа етиб келди

Кеча, 24 август куни “Шарқ тароналари” XII Халқаро мусиқа фестивалида иштирок этиш учун Тожикистон Республикасининг “Бадахшон” мусиқий жамоаси Самарқанд шаҳрига етиб келди.

Фестивалда жамоа раҳбари Соибегим Давлатшоева, ижрочилар ва созандалар: Соибназар Аловатов, Мухтор Муборакадамов, Ҳушбект Ниёзов, Шоди Боймаматов, Жумахон Мирзаев ўз чиқишларини намойиш этади.

Маълумотларга кўра, ушбу жамоа олдин ҳам халқаро мусиқа фестивалида қатнашиб, муносиб ўринларни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз бу жамоа 28 август куни Регистон майдонида ўз санъатини намойиш этади.

“Шарқ тароналари” XII халқаро

мусиқий фестивали матбуот маркази.