Самарқандлик спортчилар Қозоғистондаги турнирда совриндор бўлди
Қозоғистонда велоспорт бўйича 53-анъанавий очиқ турнир бўлиб ўтди.
Уч давлатдан 100 нафарга яқин велоспортчи иштирок этган мусобақада 15 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Терма жамоа таркибида қатнашган 7 нафар самарқандлик велопойгачиларнинг икки нафари совриндорлар қаторидан жой олди.
Жумладан, яккалик баҳсларида иккинчи ўринни Никита Ерёмов ва бешинчи ўринни Самариддин Саидбеков қўлга киритди.
Мусобақадан қайтган спортчилар ва уларнинг мураббийи вилоят ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси томонидан тақдирланди.
Маълумот учун, вилоятимиз спортчилари 2018 йилда ўтказилган мазкур турнирда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган эди.