Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик хотин-қизларга 7 миллиард 521,3 миллион сўм кредит берилган

Йилнинг ўтган даврида Микрокредитбанк ҳамда Халқ банкининг филиаллари орқали 348 нафар хотин-қизларга 7 миллиард 521,3 миллион сўм кредит маблағлари ажратилган.

Жорий йилнинг 6 ой давомида 858 589 нафар  ёки 90,2 фоиз туғруқ ёшидаги хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилган. Кўрик натижасида уларнинг 36,8 фоизида экстрагенитал касалликлар аниқланиб, амбулатор ва шифохона шароитида соғломлаштирилган.

Бу каби чора-тадбирлар натижасида туғма нуқсонлар билан туғилган болалар сони ўтган йилга нисбатан 37 нафарга камайган.

Бундан ташқари, 120 нафар оғир турмуш шароитида яшайдиган ва ногиронлиги бўлган хотин-қизлар рўйхати шакллантирилиб, хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш фонди томонидан уларга уй-жой олишлари учун 10 фоизли бошланғич тўловлари тўлаб берилган.

Шунингдек, қайд қилинган фонд маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга 160 та ногиронлик аравачаси, 160 та эшитиш мосламаси ва 160 та бошқа реабилитация воситалари ажратилган.