Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандликлар ўз улуғларини улуғлашни билади

Кеча «Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивали сабаб дунёнинг 80 га яқин мамлакатларидан ташриф буюрган меҳмонларни муносиб кузатган, бугун эса энг улуғ ва энг азиз байрам – давлат мустақиллигининг 28 йиллигини нишонлаётган халқимиз ўз қаҳрамонини қандай эъзозлаш кераклигини ҳам намойиш этмоқда.

Шу кунларда Самарқанд шаҳри кўчаларидаги реклама панноларида Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган ҳамюртимиз Ҳасан Нормуродовнинг суратлари акс эттирилиши халқимизнинг буюк фарзандларига бўлган эҳтироми, ҳурмати ифодасидир.