Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанднинг 4 та туманида “спаржа” экини синовдан ўтказилади

Вилоятда экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш учун Уруғчиликни ривожлантириш маркази тизимида сабзавот, полиз, мойли ва дуккакли экинлар юқори авлодли уруғликларини етиштиришга ихтисослашган элита уруғчилик хўжаликларини ташкил этишга Жомбой, Булунғур, Тойлоқ ва Самарқанд туманларидан 50 гектардан жами 200 гектар ер майдони ажратилади.

Сабзавот, полиз, мойли ва дуккакли экинларнинг юқори авлодли уруғликларини етиштиришни рағбатлантириш тизими яратилади.

Жорий йилда “Узбат-Самфрут” қўшма корхонаси томонидан Самарқанд, Тойлоқ, Жомбой ва Ургут туманларида “спаржа” экини тажриба тариқасида фермер хўжаликлари билан кластер усулида етиштирилади, қайта ишланиб, экспорт қилинади.