Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самбо бўйича жаҳон чемпионатида юртдошларимиз 27 та медални қўлга киритди

Тошкент шаҳрида спортнинг самбо тури бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати совриндорлари орасида Паст дарғомлик Бектош Назаров ҳам бор. У 48 килограмм вазн тоифасида иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада юртимиз самбочилари умумжамоа ҳисобда 4 та олтин, 8 та кумуш ва 15 та бронза медалларини қўлга киритди.

Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.