Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамДЧТИ ходими 2 минг доллар пора билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Самарқанд давлат чет тиллар институтида тютор вазифасида ишловчи Ш.Т. фуқаро Ф.ни 3 500 АҚШ доллари эвазига қўшни Қозоғистон Республикасидаги олий таълим муассасасининг 1-курсини тугатганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб бериш орқали ўзи ишлаётган институтнинг 2-курсига ўқишга киритиб қўйишга келишиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.