Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сана: 15 март - Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

 АҚШда XIX асрнинг 60-80 йилларида темир йўл компаниялари йўловчи ва юк ташиш хизматлари нархларини кескин ошириб юборишлари оқибатида, ушбу хизматлар истеъмолчиларининг норозиликларига, яъни ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилган ҳаракатлар авж олиб кетишига сабаб бўлди. Бунинг натижасида темир йўл тарифлари устидан давлат ўз назоратни ўрнатиб, Сенатда янги махсус орган —штатлараро савдо бўйича комиссияни тузди.

 1968 йилга келиб истеъмолчиларнинг кўплаб тарқоқ умуммиллий ва маҳаллий бирлашмалари Вашингтонда АҚШ истеъмолчилар Федерациясига бирлашди. Бора-бора консюмеристик ҳаракат давлатнинг сиёсий ҳаётига янада кучли таъсир ўтказа бошлади. XX аср 60-йилларига келиб, ушбу ҳаракат АҚШдан Европанинг кўпгина давлатларига тарқалди. У бизнесда ҳам, сиёсатда ҳам муҳим ўрин эгаллади.

 БМТ ҳам ижтимоий ҳаракатга ва уни бутун дунё бўйлаб тарқалишига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Хусусан, 15 март БМТ томонидан “Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” деб эълон қилинган.

Белгиланган анъанага кўра, Consumer International ҳар йили Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш «йил мавзуси»ни белгилайди. Бу йил Бутунжаҳон истеъмолчилар йили мавзуси - пластик ифлосланиш билан курашишдир.