Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Санкт-Петербургдан Урганчга учаётган самолёт Самарага фавқулодда қўнди

Санкт-Петербургдан Урганчга учаётган самолёт йўловчиларидан бири ўзини ноқулай ҳис қилгани боис Самара аэропортига фавқулодда қўнди. Бу ҳақда аэропорт ахборот хизмати вакили РИА Новостига хабар қилди.

"4 ноябрь куни Курумоч халқаро аэропортига “Санкт-Петербург-Урганч” йўналишида учаётган Uzb 638 рейси келиб қўнди. Фавқулодда қўнишнинг сабаби бортда бўлган йўловчи ўзини нохуш ҳис қилганидир", дейилади хабарда.

Аэропортда йўловчига дарҳол биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва шаҳар шифохоналаридан бирига шошилинч ётқизилди.