Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Савдо комплексидаги 36 дўкон ёниб кетди

Бугун Бойсун туманининг “Тузбозор” маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо комплексида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти матуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 5 февраль куни соат 03:00 лар чамасида Бойсун туманининг “Тузбозор” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ибодулло бобо” кичик хусусий корхонасига қарашли савдо комплексида ёнғин содир бўлган.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув маркази хабарига кўра, ёнғин ҳақида хабар соат 03:00 да тушган ва ёнғин жойига соат 03:07 да биринчи ёнғин ўчириш бўлинмалари етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:37 да ўраб олиниб, 03:55 да ўчирилган.

Жами 253 та савдо дўконининг 217 таси, умумий 1.867 м.кв. майдоннинг 1267 м.кв. қисми ёнғиндан сақлаб қолинган. 36 та савдо дўкони, умумий майдоннинг 600 м.кв. қисми ёнғиндан зарар кўрган. 

Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.