Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сайёрадаги энг кекса одам вафот этди

Филиппинда дунёдаги энг кекса одам Франциска Сусано 124 ёшида вафот этди.

Франциска Сусано душанбага ўтар кечаси оламдан ўтди. Ўлим сабаби аниқланмаган. Соғлиқни сақлаш бошқармаси кампирда вирусли касаллик белгилари йўқлигини тасдиқлади.

Франциска Сусано 1897 йил 11 сентябрда туғилган. У Гиннеснинг рекордлар китобига сайёрадаги энг кекса одам сифатида киритилган.

“Бизнинг севимли Франциска Сусано вафот этгани ҳақидаги хабарни юрагимизда қайғу билан қабул қилдик. У ҳар доим бизнинг илҳомимиз ва фахримиз бўлиб қолади”, дейилади маҳаллий нашрларда.