Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сенаторлар Сенат раиси ўринбосари тўғрисидаги масалани кўриб чиқади

Бугун Сенат кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Мажлисда Сенат ўттиз иккинчи ялпи мажлисини 2022 йил 13 сентябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ялпи мажлисда сенаторлар Сенат раиси ўринбосари тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.

Шунингдек, ялпи мажлисда бир қатор қонунлар муҳокама қилинади. “Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидан.

“Фуқаролар давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар ҳам кўриб чиқилади.