Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шарофиддин Болтабоевдан чиройли иппон, Бобоусмон Ботиров кейинги босқичда

"Токио-2020" Ёзги Олимпиаданинг тўртинчи куни ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли бошланди.

Дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев “Токио–2020” Олимпия ўйинларидаги дебютини ишончли ғалаба билан бошлади. Вакилимиз унда вануатулик дзюдочи Хуго Кумбони иппон усулида мағлуб этди.
Хуго Кумбога қарши баҳсда Болтабоев ўз ғалабасини тантана қилиши учун саноқли сониялар кифоя қилди, холос. Энди у кейинги босқични болгариялик Ивайло Иванов ва аргентиналик Эммануэль Лусиентига ўртасидаги баҳс ғолибига қарши ўтказади.

***

Боксчиларимиз “Токио–2020” Олимпия ўйинларидаги ғалабали юришларини давом эттирмоқда.
Бобоусмон Ботиров (69 кг) делегациямизнинг бугунги кун дастуридаги илк ғалабасини тақдим қилди. Вакилимиз дастлабки баҳсда доминиканлик рақибига қарши рингга кўтарилди.
Жанг аввалидан ўз устунлигини намойиш қилган Ботиров якунда ғалабани қўлга киритди. Бобоусмон шу тариқа чорак финал босқичига йўл олди. Ушбу босқичда у британиялик Пэт Маккормакка қарши рингга кўтарилади.

***

Афсуски, дзюдочимиз Фарангиз Ҳожиева ва таэквондочи Светлана Осипова дастлабки саралаш босқичида рақибларига ютқазиб қўйди.