Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали ғолиблари маълум бўлди. Гран-при – Ўзбекистонда

Тожикистон (“Бадахшон” жамоаси) ва Россия (“Айархан” жамоаси)дан келган жамоалар ҳамда Ўзбекистон вакиллари – Азизжон Абдуазимов ва Улуғбек Элмуродзода учинчи ўринни эгаллаб, фестивалнинг учинчи даражали дипломлари, 2 минг АҚШ долларидан пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

  Иккинчи ўринга Туркманистоннинг “Арчабил” ва Мўғулистоннинг “Хатан” жамоалари сазовор бўлди. Уларга 3,5 минг АҚШ долларидан пул мукофоти, диплом ва бошқа совғалар топширилди.

Фестивалнинг иккита биринчи ўрин соҳиблари – Қирғизистоннинг “Қомузчилар” дуэти ҳамда Озарбайжондан келган Парвиз Гасимов бўлди. Уларнинг ҳар бири 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивалининг бош соврини – Гран-при Ўзбекистон вакили Меҳринигор Абдурашидовага берилди.

У 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.