Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивалининг илк номинация ғолиблари эълон қилинди

«Энг яхши либос ва мусиқа уйғунлиги» номинацияси ғолиби Корея Республикасининг "Эулссу" гуруҳи бўлди.

«Меҳр оқибатни тараннум этгани учун» номинациясини Эстониянинг "Руут" мусиқа жамоаси олди.

"Шарқ халқлари мусиқа санъати жонкуяри" номинацияси Ҳиндистоннинг "Дебаприя ва Саманвая" гуруҳига насиб этди.

«Анъаналарга содиқ жамоа» номинациясига Эроннинг "Харай" аёллар фольклор мусиқа жамоаси ҳамда "Қадриятлар давомчиси" номинациясига Қозоғистоннинг "Бабалар сазы" жамоаси сазовор бўлди.

Номинация совриндорларига диплом, соврин, 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти топширилди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги совринига АҚШ жамоаси "Хенхауз Проувлерс" жамоасига насиб этди.

«Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини энг кўп ёритган оммавий ахборот воситаларидан "Россия 24" телеканалига «Энг яхши тарғиботчи» номинацияси насиб этди.

Яна бир жамоа «Ўзбекистон 24» телеканали ҳам шу номинация совриндори бўлди.