Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шавкат Мирзиёев: Ижод мактабларининг ҳаммаси ҳам биз кутган натижани бермаяпти

16 апрель куни Самарқанд вилояти фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари Самарқанд давлат чет тиллар институти талабаси М.Самадованинг шаҳарда Маҳмудхўжа Беҳбудий ижод мактаби ташкил этиш ҳақидаги таклифига жавобан, айни пайтда юртимизда ташкил этилган улуғ шоир ва ёзувчиларимиз номидаги ижод мактабларининг барчаси ҳам кутилган натижа бермаётганини афсус билан қайд этди.

  – Биз бу мактабларни ташкил этишда катта мақсадларни кўзлаган эдик, аммо бугун уларнинг аксарияти оддий мактаб бўлиб қолди. Шунинг учун энди бундай муассасаларни очишда у ерда кимлар дарс бериши, таълим сифати ва самараси қандай бўлишини пухта ўйлаб, аниқ режа билан иш қиламиз.

Тошкент шаҳрида Алишер Навоий илмий маркази ташкил этмоқчимиз. Ушбу марказ қошида ана шу мезон бўйича ижод мактаби очиш ниятимиз бор. Самарқандда ҳам Беҳбудий бобомиз шуҳратига мос, барча талабларга жавоб берадиган мактаб қилишимиз керак ва у оддий мактабдан фарқ қилиши зарур.