Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шифохона атрофи чиқиндилардан тозаланди

Бугун - 6 август куни "Zarnews.uz" сайтида чоп этилган "Лойиш шаҳарчасидаги ҳолат туман раҳбарларини қачон сергак торттиради?" сарлавҳаси остида танқидий мақола Оқдарё туман ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилди.

Мақолада кўтарилган масала ва муаммоларнинг ечими ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича тезда зарур чоралар кўрилди. Ўз вазифасини қониқарсиз бажарган мутасаддилар огоҳлантирилди. Йўл ва ариқлар чиқиндилардан тозаланди.

Оқдарё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.