Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шитоб билан ривожланаётган Хитой темир йўллари

2016 йилда Тибетда Цинхай-Тибет темир йўл магистрали ишга туширилган (денгиз сатҳидан 5 072 м гача баландликда) ва унинг қурилиш баҳоси $4,2 млрд.ни ташкил килган.

Сўнгги йилларда Хитойда юқори тезликдаги темир йўлларнинг қурилиши жадал олиб борилмоқда. Оддий йўлларнинг айрим участкаларида йўловчи поездлар учун максимал тезлик 200 км/с ни ташкил этмоқда.

Ҳозирги кунда Хитой янги темир йўл линияларни қуриш ва мавжудларини электрлаштириш борасида фаол иш олиб бормоқда.

Хитой Япония ҳамда Европаникини бирга ҳисоблаганда уларникидан анча кўп бўлган, дунё бўйича энг йирик тезюрар ва юқори тезликдаги темир йўлларга эга. 2014 йилда Хитой дунё бўйича иккинчи тижорат, магнит левитациясидаги биринчи ва энг йирик мунтазам юқори тезликдаги поездни йўлга қўйди. Унинг ҳаракат тезлиги 431 км/с га етади.

Бугунги кунда China Railways таркибида 10 миллион ишчи-ходим ишлайди.