Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шовонада Бувайдадан келиб тандир ясаётган ҳунармандлар

Қўшработ туманидаги Шовона қишлоғида Фарғонанинг Бувайда туманидан келиб тандир ясаётган ҳунармандлар бор.

Катта уста Эркинжон ака 20 йилдан буён шу ерда ушбу фаолият билан шуғулланар экан. Ўтган йиллар давомида водийлик усталлар 10 дан ортиқ қўшработликларга бу касб сирларини ўргатган.

Айтишларича, 2 нафар тандирсоз кунига 5-7 та тандир ясайди. Кунлик иш ҳақи ўртача 120-150 минг сўм.

Ғ.ҲАСАНОВ.