Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шу йилнинг ўтган даври мобайнида 491 мингдан зиёд хорижлик сайёҳ Самарқандда меҳмон бўлган

Бу ҳақда вилоят Туризмни ривожлантириш департаментининг мавсум якунларига бағишланган матбуот анжуманида сўз юритилди.

Таъкидландики, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида вилоятга ташриф буюрган сайёҳлар сони 2 миллион 668 минг 300 нафарни ташкил этди. Шулардан 491 минг 300 нафари хорижликлар, қолганлари маҳаллий сайёҳлардир.

2019 йил бошида 4513 нафар сайёҳни қабул қилиш имкониятига эга 118 та меҳмонхона фаолият юритган бўлса, бугунга келиб улар сони 142 тага етди. Бу меҳмонхоналарда бир вақтнинг ўзида 5 минг 949 нафар сайёҳ жойлашиш имконига эга.

Йил давомида 19 та янги туристик маршрутлар ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, шу пайтга қадар 18 тасининг фаолияти йўлга қўйилган.

Шунингдек, тадбир давомида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, 2019-2020 йилларда Самарқанд вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар хусусида ҳам маълумот берилди.

Тўлқин СИДДИҚОВ.