Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сибир суви нега Ўрта Осиёга бурилмади?

Ўтган асрнинг ўрталарида Сибир дарёларини Ўрта Осиёга бериш лойиҳаси маъқулланди. Бу СССРнинг бемалол қўлидан келадиган ғоя эди. Аммо уни қўллаб-қувватловчилардан қарши ғоя эди. Аммо уни қўллаб-қувватловчилардан қарши чиққанлар кўп эди. Улар ўз қаршиликларини агар Сибир дарёлари Ўрта Осиё республикаларига бурилса, иқлим ўзгариб, экологик фалокат рўй бериши мумкинлиги билан изоҳлашга уринишарди.

Шунга қарамай, иш бошланди. 1968 йилда Қозоғистон марказий қисмида узунлиги 458 километр бўлган Иртиш Қозоғистон канали ишга туширилди. Навбатдаги режа бўйича Об дарёсидан “Сибир-Ўрта Осиё” канали қурилиб Ўзбекистонга 2550 километр канал қурилиши керак эди. Бунинг учун Об дарёсига иртиш қуйилишида баландлиги 78 метр дамба қурилиши лозим эди. Дарёлардан қуйилган сув улкан Сибир денгизи ҳосил қилиб, 250 минг квадрат километр майдонни – Азов денгизидан тўрт марта катта майдонни эгаллаши зарур эди. Ундан бошланадиган каналлар бутун Ўрта Осиёни сув билан таъминлаши кўзда тутилганди. Бу режа 1956 йилдаёқ СССР ФА томонидан маъқулланган ҳам эди.

Хуллас, лойиҳани амалга ошириш учун экспертлар ижобий хулоса беришди. Аммо кутилмаганда Сибир денгизи барпо этиладиган жойда, калта нефть ва газ захираси мавжудлиги аниқланди. Бундай катта бойликни сув остида қолдириш мумкин эмасди. Оқибатда Ўрта Осиёни сув билан таъминловчи Сибир денгизи лойиҳаси лойиҳалигича қоғозда қолди, деб ёзади «АиФ» (2021 й 37-сон).

Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.