Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Собиқ президентнинг ўғли мамлакатни тарк этди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг кенжа ўғли Қодир Атамбаев мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.

Сиёсатчи Кундуз Жолдубаева ҳам Атамбаевнинг ўғли мамлакатни тарк этганини тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, Қодир аспирантурага кириш учун кетмоқда. Унинг қайси шаҳарга кетаётгани айтилмаган.

Қодир отаси ҳибсга олингандан сўнг ҳукуматни қаттиқ танқид қилган эди.