Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Солиқ қарздорлиги тўлангач, машина эгасига қайтарилди

Иштихон туманлараро иқтисодий судининг қарздор - “Иштихон тумани Агрокимёҳимоя” унитар корхонасидан ундирувчи - Иштихон туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига жами 98 миллион сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими ижро иш юритувига келиб тушган.

Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор - “Иштихон тумани Агрокимёҳимоя” унитар корхонасининг банк ҳисоб-рақамлари чиқим қисмига банд солинган.

Қарздор “Иштихон тумани Агрокимёҳимоя” унитар корхонасига тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди идораларга сўров хатлари юборилган.

Шунингдек, мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочининг далолатномасига асосан қарздорга тегишли бўлган “Neхia” русумли автомашина хатланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 233-моддаси тушунтирилган ҳолда қарздорнинг вакилига топширилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор - “Иштихон тумани Агрокимёҳимоя” унитар корхонасидан ундирувчи - Иштихон туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 98 миллион сўм солиқ қарздорлиги ундириб берилди.

Мажбурий ижро бюроси Иштихон тумани бўлими.