Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сохта ҳужжатлар орқали СамДУга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Х. бошқа фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида Қозоғистон Республикасидаги университетлардан бирида 3 йил ўқиганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар тайёрлаб беришни ваъда қилган.

Шунингдек, тайёрланган ҳужжатлар орқали Самарқанд давлат университети иқтисодиёт факультетининг 2-босқичига ўқишга киритиб қўйишни айтган ва бунинг эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.