Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Спарк» ва «Нексия» тўқнашиб, ҳар иккала машина ёниб кетди

Кеча, 7 февраль куни ҳайдовчи 24 ёшли А.Р. «Spark» русумли автомашинасида Қўқон шаҳридаги чорраҳалардан бирида ўзига нисбатан йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб келаётган 37 ёшли А.Х.нинг бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашина билан тўқнашув содир қилган.

Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Оқибатда «Spark» автомашинасининг мотор қисми «Nexia» автомашинасининг олд қисмига урилган, қисқа туташув ҳосил бўлгани сабаб ёнғин содир бўлган. Ҳайдовчилар ҳеч қандай тан жароҳати олмаган ҳамда шифохонага мурожаат қилмаган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматига кўра, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.