Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Спортни сев, спорт билан яша!

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси O`zLiDeP билан ҳамкорликда шу шиор остида Паст Дарғом тумани 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида таэквон-до бўйича мусобақа ташкил этди.

Унда тумандаги ёш спортчилар уч вазн тоифасида беллашди ва совриндор бўлишди. Мусобақа давомида вилоят ва тумандаги номдор таэквон-дочилар томонидан мастер-класс ўтказилди ва суҳбат ташкил этилди.

Ғолиблар O`zLiDeP ҳамда Паст Дарғом тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлимининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ахборот хизмати.