Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Стоматологнинг санитария қоидаларига амал қилмагани оқибатида юқумли касалликлар кўпаяди

Самарқанд шаҳридаги ОИТСга қарши курашиш марказида вилоятда фаолият кўрсатаётган стоматологлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Таҳлилий-танқидий тарзда ўтган учрашувда аҳолига кўрсатилаётган стоматологик хизматларнинг бугунги ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Д.Жуманиязовнинг таъкидлашича, аҳолига стоматологик хизмат кўрсатиш белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бермаслиги турли юқумли касалликларнинг ортишига сабаб бўлмоқда. Хусусан, айрим хусусий стоматологик муассасаларда санитария қоидаларига ҳамда норматив ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилинмаётгани, кўп маротаба фойдаланадиган тиббий буюм ва асбобларнинг стерилизациясига эътибор берилмаётгани оқибатида юқумли касалликлар келиб чиқмоқда.

Тадбирда бирламчи тиббий хизмат ходимлари, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари, вилоятда фаолият юритаётган стоматологик ва  шаҳар, туман кўп тармоқли марказий, оилавий  поликлиникалар мутасаддилари иштирок этди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.