Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Суд раислари сайёр қабулда 19 нафар шахсни жазодан шартли озод қилишди

Вилоят судлари раислари жорий йилнинг 30 август куни Пахтачи ва Нарпай туманларида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда фуқаролар билан учрашув, давра суҳбати ва сайёр қабуллар ўтказди.

Унда мурожаатларда кўтарилган муаммоларнинг ечими юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатган ҳолда ҳал этилиши таъминланди.

Хусусан, Пахтачи тумани Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулда вилоят судлари раисларига 26 нафар фуқаро мурожаат қилган. Мурожаат муаллифларининг 20 нафарига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, бир нафар фуқаронинг апелляция тартибида берилган шикояти жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман суди томонидан қабул қилинди. Сайёр қабул давомида мурожаатларнинг 5 таси жойида ижобий ҳал қилинди.

Нарпай тумани Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулда вилоят судлари раисларига 13 нафар фуқаро мурожаат қилган. Сайёр қабул давомида 7 нафар фуқарога мурожаатлари бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 6 таси ижобий ҳал қилинган.

Вилоят судлари томонидан ташкил этилган сайёр суд мажлисларида 19 нафар шахслар, шундан 7 нафар аёллар тайинланган жазодан шартли озод қилинган.