Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Суд 60 кишининг умрига зомин бўлган ёнғин бўйича барча айбланувчиларни колонияга юборди

Воқеа Кемерово шаҳрида содир бўлган. Уни қонуний ўрганган Заводской райони суди “Зимняя вишня” («Қишки олча») савдо марказидаги ёнғин бўйича биринчи ҳукмни эълон қилди. Судланувчилардан 8 нафарига ҳақиқий жазо тайинланди.

Энг катта - 14, 13 ярим ва 11 йиллик қамоқ жазоларини "Зимняя вишня" савдо марказига эгалик қилувчи компания бош директори Юлия Богданова, савдо марказининг собиқ менежери Надежда Судденок ва техник директорга тайинланди, шунингдек Кемерово қандолат фабрикаси техник директори Георгий Соболев хавфсизлик хизмати талабга жавоб бермаганлиги ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бузганлиги учун ҳукм этилганлар қаторида.

Улардан ташқари, ёнғинга қарши тизим бошлиғи ва муҳандиси, хусусий қўриқлаш корхонаси ходими, 2-сонли ёнғин-қутқарув бўлинмаси қоровул бошлиғи, 1-Кемерово ўт ўчириш отрядининг ёнғин ўчириш хизмати бошлиғи ва ўнга яқин масъулиятсиз раҳбар ва хизматчиларга жазо тайинланди.

Ёнғин сабабларини ўрганиш 100 нафардан ортиқ терговчилар гуруҳи томонидан олиб борилди. Бўлган воқеа дақиқа сайин тикланди. Текширув давомида мутахассислар томонидан 400 дан ортиқ суд-тиббий, тиббий-генетик ва бошқа экспертизалар ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 25 март куни Кемероводаги тўрт қаватли савдо марказида ёнғин содир бўлди. Ёнғин кинотеатр ва аттракцион, болалар ўйин майдончалари жойлашган юқори қаватида юз берган. Ҳалок бўлганлар 60 киши, уларнинг 37 нафари болалар. Ўлим ҳолати асосан «билетсизлар кирмасин» деб қулфлаб қўйилган кинотеатрда бўлган.