Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Суд Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни ҳибсда ушлаш муддатини узайтирди

Суд Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни 26 октябргача ҳибсда қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда адвокат Сергей Слесарев сўзлаб берди.

ТАСС хабарига кўра, суд мажлиси мамлакат миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси биносида бўлиб ўтган, унинг тергов ҳибсхонасида 8 августдан бери собиқ президент сақланмоқда.

Дастлаб суд қарорига биноан Атамбаев 26 августгача ҳибсга олинган эди. У 8 август куни ҳибсга олинган.

Кейинчалик, Бош прокуратуранинг тезкор қидирув фаолиятини назорат қилиш бошқармаси ва тергов бошлиғи Замир Бейшекеев Атамбаевга нисбатан қотиллик ва бир қатор бошқа оғир жиноятларни содир этганлиги ҳақида айблов эълон қилинганлиги ҳақида хабар берди.