Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Судьялар олий кенгаши журналист ва блогерлар учун қўлланма чоп этди

Судьялар олий кенгаши томонидан журналист ва блогерлар учун “Судлар фаолиятини ёритишнинг ҳуқуқий асослари ва ўзига хос жиҳатлари” номли амалий қўлланма нашр этилди.

Унда судлар фаолиятида очиқлик ва шафофликни таъминлаш, суд процессларини ёритишнинг ҳуқуқий асослари, бу жараёнда оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогернинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатлар жамланган.

Мазкур қўлланма яқинда Судьялар олий кенгаши ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) ҳамкорлигида ОАВ вакиллари, блогерлар, шунингдек, вилоятлар ва унга тенглаштирилган судлар матбуот котиблари учун ўтказилган икки ҳафталик ўқув-машғулотлар иштирокчиларининг таклиф ва истакларидан келиб чиқиб чоп этилди.

Қўлланманинг электрон нусхасини УШБУ ҲАВОЛА орқали юклаб олиш мумкин.