Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Судьялар ҳашарга чиқди

Бугун вилоятимиз пахта далаларида йиғим-терим ишлари қизғин. Деҳқонларимиз ўзлари етиштирган «оқ олтин»ни нес-нобуд қилмай териб олишга астойдил киришган. Уларга маҳаллаларда яшовчи ишсиз аҳоли яқиндан кўмак бермоқда.

Шу билан бирга ишдан бўш вақт ёки дам олиш кунларида айрим кишилар қалб амри билан белига этак боғлаб пахтакорларга камарбаста бўлмоқда. Жумладан, бугун жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти, туман ва шаҳар судлари судьялари ва ходимларидан иборат бир гуруҳ ҳашарчилар ўз ташаббуслари билан Паст Дарғом туманидаги «Сарбон» фермер хўжалигида пахта теришди.

Шунингдек, улар фермерлар ва теримчилар билан учрашиб, юртимизда кечаётган янгиликлар, сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий ўзгаришлар ҳақида суҳбат қурди.