Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сунъий ёмғир ёғдириш мумкинми?

Бирлашган Араб Амирлигида булутларни электр билан зарядлаб сунъий ёмғир ёғдиришмоқчи. “Бу ғоя хатарли бўлиб, қош қўяман деб кўз чиқаришга ўхшайди”, дейди олимлар.

Негаки, инсоният ёмғир ёғдираман деб бошқа қўшни ҳудудларда бадтар қурғоқчиликни келтириб чиқариши мумкин. Дубайда сунъий ёмғирни синаб кўришни Буюк Британия олимлари эълон қилдилар. Технология ихтирочилари ҳам улар. Эмишки, катапульт ёрдамида осмондан дронлар туширилармиш ва улар булутларни электр зарядига тўйинтирармиш. БААда қурғоқчиликка қарши кураш бошқа методи – булутга кумуш йоди ёки туз сепиларкан. Қарабсизки, ёмғир ўша ҳудудга челаклаб қуяр экан.

“Аммо иқлимга бундай таъсир ўтказиш фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради. Масалан, 1980 йил Москвада бўлган Олимпиада ўйинларида очиқ ҳавони таъминлаш учун шундай усулдан фойдаланилди. Тўғри, бу ерда қуёш чарақлаб турди. Аммо сунъий кимёвий моддалар билан тўйинтирилган булутлар барибир ёмғирга айланиб Москва атрофида кучли жала ёғишига олиб келди, қишлоқ хўжалигига катта зарар етди”, деб изоҳ беради ғояга «АиФ» (2021 й, 25-сон)да РФА атмосфера физикаси институти илмий раҳбари Игорь Мохов.

***

Кремлни бойқуш қўриқлайди

Кремлдаги орнитологик марказда бургут, лочин, қирғий ва бошқа йиртқич қушлар «хизмат» қилади. Уларнинг сафига қутб бойқуши ҳам қўшилди деб ёзади «АиФ» (2011 й, 25-сон).

Ҳозирча у ўқув курсини ўтаяпти. Бу қушларнинг асосий вазифаси Москва кремли ҳудудини биологик ҳимоя қилиш, яъни бу атрофга тажовузкор ва ҳамма томонни ифлослантирувчи қарғаларни йўлатмаслик.

Т.Шомуродов тайёрлади.